Get Mystery Box with random crypto!

#Референдум2023 #брифинг Ўзбекистон Республикаси референдумин | Olmaliq shahar hokimligi | Rasmiy kanal

#Референдум2023
#брифинг

Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ комиссияси томонидан навбатдаги брифинг ўтказилди.

Унда округ комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ва комиссия аъзолари ахборот берди.

Қайд этилишича, бугун соат 8.00 да 10-Тошкент вилояти округи ҳудудидаги 958 та референдум участкасида овоз бериш жараёнлари бошланди.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига кўра, округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 1 миллион 790 минг 758 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 52 минг нафари илк бор ушбу сиёсий жараёнда қатнашаётган ёшлардир.

Ҳозиргача округ ҳудудидаги участкаларда рўйхатга олинган овоз берувчиларнинг 50 фоиздан ортиғи референдумга қўйилган масала юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Референдум участкаларида фуқароларнинг овоз беришда иштирок этишлари учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилган. Айрим сабабларга кўра участкага кела олмайдиган фуқаролар учун овоз бериш уларнинг истагига кўра, яшаб турган жойида ташкил этилмоқда. Айниқса, кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бор фуқароларга алоҳида эътибор қаратилган. Улар учун Брайль алифбоси асосида махсус трафаретлар чиқарилиб, жойлардаги референдум участкаларига тарқатилди.

Участкалардаги овоз бериш жараёнларини сиёсий партияларнинг, илк бор маҳалла фуқаролар йиғинларининг вакиллари бевосита кузатиб бормоқда.

Шу пайтгача округ комиссиясига референдумга оид қонунчилик бузилиши юзасидан мурожаат келиб тушмаган.

Участкаларда овоз бериш давом этмоқда.

Каналга уланиш