🔥 Brûlez les graisses rapidement. Découvrez comment ! 💪

@IJOD_GULSHANI ИЖОД ГУЛШАНИ

Logo de la chaîne télégraphique ijod_gulshani - @IJOD_GULSHANI ИЖОД ГУЛШАНИ I
Logo de la chaîne télégraphique ijod_gulshani - @IJOD_GULSHANI ИЖОД ГУЛШАНИ
Adresse du canal : @ijod_gulshani
Catégories: Non classé
Langue: Français
Abonnés: 414
Description de la chaîne

Doniyor Ahmadjonov
@ijod_gulshani

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Les derniers messages

2023-07-09 22:21:08 Ғайратни жохил дейману, лекин жохил бўлиб туғулган деб бўлмайди. У хам қачондир гунохлардан узоқ бўлган. Унинг бу даражага етишига кимлардир сабабчи. Биз жиноятчини қидирамиз жиноятчини етиштирганни эмас. Черчилл айтганидек, биз катта воқеалар ва майда одамлар даврида яшамоқдамиз. Начора, хозирча шундай. Вақти келади жамият ривож топади, маънавият юксалади, одоб–ахлоқ биринчи ўринга кўтарилади. Ахир, динимизда хам мўминларга шундай таъриф бериладику. Намоз беш махал, одоб эса йигирма тўрт соат фарз. Ўз– ўзидан, униб чиқмоқчи бўлган разолат уруғи устига қум эмас, тош бостирамиз. Ха, мулла Нурали, хозирча ўз вазифангни бажар.
5.07.2023
Дониёр Аҳмаджонов
#адолат
75 viewsDoniyor Ahmadjonov, 19:21
Ouvert / Commentaire
2023-07-09 22:21:08 – Буни тарихи узун ука. Ер бориб етказмасину, Ғайратжон ғаркўз эди. Нафас олаётган аёл зоти борки, суқланиб қарарди. Миш–мишларга қараганда хотинига кўп хиёнат қилиб юрган.
Бундан тўрт йил олдинмикан, иккита йигит келиб уни ўлдирмоқчи бўлган. Сингилларини йўлдан урган экан. Шундан кейин, Тошкентга ишлагани қочиб кетувди. Олти ойми юриб, битта тавияни етаклаб келди. Хотини ўшанда чидолмай кетиб қолган. Анави тавия хам кўп яшамади. Бир кун эри йўғида бор –будини ўғирлаб, қочиб кетти. Ўшандан бери ёлғиз яшарди Ғайрат. Махалла оқсоқоллари хотини билан яраштириб қўймоқчи бўлди, аммо Улфатой қизимиз яшамайман деб оёқ тираб туриб олди.
Энди, ростда ука, қиморбоз, хотинбоз одам билан яшаб нима рохат кўрарди. Бир кун минг сўм ютиб келса, уч кун икки мингдан ютқазади. Хафтада икки кун хўроз ўйинга қатнайди. Бунақада уйда барака бўладими?
–Тирикчилиги қанақа ўтарди унда?
–Хайронман, шунча пулни қаёқдан топаркан.
–Ўғирлик хам қилиб турса керак?
–Ўх, гол урдингиз ука. Роберто Карлосникидек рўпарадан удар бўлди. Ўзим гап очолмаётган эдим. Қўли хам эгрироқ эдида укамизни. Кўрмаганларимни гапирмай, бир воқеани айтиб бераман.
Бир куни иккаласи машинамга чиқишди. бозорга хайданг деди. Етиб борсак, ака пулим йўқ, кутиб туринг, кутганингизгаям қўшиб берамиз, деб бозорга кириб кетти. Орадан бир соатча ўтиб, қўлларида сумкалар билан қайтиб чиқишди.
–Ака, бизни Сарқўрғонга ташлаб қўясиз! – деди.–Бзам одамларга ўхшаб сойда чўмилиб, дам олиб келайлик!
Кўр –кўрни қоронғуда топибди дегандек, ўзларига ўхшаган икки–учтаси кутиб турган экан дачада.
Етиб борганиимизда икки баробар кўп пул берди. Йўл–йўлакай гапларидан тушуниб бўлгандим ука, чўнтак кесишибди.
–Олим ака, яна битта савол: Ғайратни ўлдирмоқчи бўлган ака–укалар кимлар эди, танийизми?
–Йўқ уларни танимайман, аммо Кенагаслик камазчини ўғли дейишди.
–Даштдаги Кенагасми?
–Йўқ, Учкўприкни кенагаси.
–Олим ака, машинангизни қулфланг, мен билан Дўрманчага бориб келасиз, майлими?
–Элбекникигами? Майли ука, сиз давлатсиз, давлат нима деса хўп деймиз.
Улар Нуралининг машинасида Дўрманчага йўл олдилар. Элбекни уйи Дўрманча билан Қатағон деган қишлоқ ўртасида экан. Чақиришганда қовоғини солиб дадаси чиқиб келди.
–Нима ишларинг бор ўғлимда? У йўқ, ишлаган кетти.
Нурали хизмат гувохномасини чиқариб, ўзини таништирди. Элбекнинг дадаси гувохномага қараркан бир туки хам ўзгармади. Нурали бундан хам ўзига хулоса чиқариб олди. “Демак дадаси шундай бўлишини билган, кутган”
–Қаерга кетти ишлагани?
–Тошкентга!
–Манзили аниқми? Телефони борми?
–Телефонини сотиб йўл киро қилди. Қай гўрга жойлашган билмайман,–дадаси шундай деркан кулимсирагандек бўлди. “нима бало, тополмайсан деб куляптими?” ижирғаниб қўйди йигит.
–Ким билан кетганини биларсиз?
–Менга айтмаган.
–Қайси куни кетган?
–Анча бўлди, ёзни биринчи ойи эди.
Нурали чамалаб кўрса айни қотиллик юз берган кунларга тўғри келяпти. Майли, кетган бўлса кетгандурда, барибир топилади.
–Ака, етмиш икки соат ичида ўғлингиз менга бориб учрашмаса қотилликда гумон қилиниб, қидирувга бераман.
Нурали бугун уйига эрта қайтти. Одатда бунақа пайтда хориб–чарчаб келарди. Бугун эса акси, кайфияти хам ало. Қувонмасинми ахир, уч ойдан ошди, қўлида пичоққа соп бўлувчи биронтаям асос йўқ эди. Бугун эса нақд қотилликка гувох бўлган тирик одамни, далилий ашё хам эмас ТИРИК ОДАМни топтия!
Хар нарсанинг ўз вақти соати бўлар экан–да. Шунча фурсат ўтиб айниқса, жиноят очилишига хеч ким ишонмай қўйган бир пайтда калаванинг учи топилди. Ха, бекорга айтишмас экан, тухум туғилаётганда қотади, деб. Мана энди, хаммасини очиб ташлайман, қотилларни хам, сабабини хам. Лекин алам қилатта, бир неча газзобдан жамиятни тозалаган шоввозлар қулоғини ушлаб кетади. Начора, қонун шундай бўлишини истайди. Қайсидир донишманд айтганди, хукмсиз ўлим, фитна, деб. Тўғри, қотиллар хам ўзаро хукм ўқишган ва бажаришган. Бу адолат тарозисида паллани тенг ушлар лекин, бизнинг жамиятда хукм қилишга на имтиёзи ва на хуқуқи бўлмаган кишиларнинг хукми инобатга олинмайди. Яратганнинг олдида одаму қурт–қумурсқа, хар бир тирик жон тенг бўлганидек қонунларимиз одилни хам жохилни хам бирдек химоя қилади.
75 viewsDoniyor Ahmadjonov, 19:21
Ouvert / Commentaire
2023-07-09 22:21:08 “Шошма, у ерда бешта пойабзал бор эдику. Учта туфли, битта басаношка ва битта ёзги шиппак. Биз шиппакни уй эгасиники деб хисобладик. Акси бўлсачи, демак у ерда бешта одам бўлган деб хисоблашимиз керакми? Унда, бешинчи одам ким? У қаерда? Қочиб кетган... оёқ кийимига хам қарамай қочиб кетган. Ха, бу мантиқан хақиқатга яқин. Фараз қилайлик босқинчилар кирган пайти у хожатхонада бўлган, ёки чекиш учунми, хаво алмаштириш учунми балконга чиққан. Ичкаридаги воқеалар бошланганда эса қўрққанидан шартта пастга сакрагану қочган.
Оббо, изқувар Нурали, нималарни ўйлаяпсана? Ўзидан кулиб қўйди яна. Аммо, шу пойабзаллардан борсам бирон нима топаман шекилли, яна фикрини мустахкамлашга ўтти. Мархумларнинг оёқ размерлари олиндими? Йўқ, олинмади. Нега олинмади? Тўртта мархум шу ерда, оёқ кийимлари хам шу ерда. Уларни оёқларига кийдириб кўриш хеч кимни хаёлига келмади. Ўзи шунақа бўлади, хеч кимни назарига кирмаган ёки хаёлига келмаган, далил, катта жиноятни осонгина очиб беради. Пашшага энг тинч жой пашшакалтакни ўзи. Биз пашшани уриш учун пол ёки гиламга қараймизу, пашшшакалтакка қўниб турган пашшани кўрмаймиз.
Демак, бугуноқ бориб пойабзаллар билан шуғулланаман.
Спортчининг иккинчи нафаси(диханияси) очилса туганмас кучга эга бўлгандек сезаркан ўзини. Хозир Нуралида хам иккинчи нафас очилиб кетгандек бўлди.
Қизчани бувиларига топшириш, улар билан сухбат каби ишларга кетган икки соатча вақтдан кейин ишига қайтди. Аввало пойабзалларни алохида расмини олиб, мархумларникига жўнади. Сухбат асносида Мархумнинг энг яқин ўртоғини ёки ким билан кўпроқ бирга юриши хақида сўраб суриштирди. Шу билан бирга уларнинг уйдан чиқиб кетаётгандаги кийимларини сўраб, охирида оёғида қайси расмдаги пойабзал бўлганини суриштира бошлади. Иккинчи одамникига кирганида акасининг оёғида шиппак борлигини айтишди–ю, Нурали қувончдан сакраб юборай деди. Ахир, бу қиморбозлар тўртта эмас бешта деган тахминига асос эди–да.
Суриштирувдан кейин қирқинчи размерли туфлининг эгаси чиқмади, демак мана шу пойабзал эгаси квартирадан қочиб кетган.
–Мана энди, мархумларнинг дўстлари, улфатлари билан шуғулланамиз,–Деди Нурали икки қўлини бир–бирига ишқалаб.–Ишни ёлғиз бувиси билан яшаган Ғайрат Холбоевни ўртоғидан бошлаймиз. Чунки, кампир уни исмини билмади, арвак бола деб атади. Катталар одатда оғзин, кичкина гавдали йигитларни арвак дейишади. Менимча бешинчи туфли шу йигитга тегишли. Бу йигит кимлигини кампир билмас, аммо собиқ хотини билса керак. Ёки, шу кўчада яшовчи синфдоши Жабборали Қўлдошев таниши керак.
Нурали Ғайрат Холбоевнинг собиқ рафиқаси ишлайдиган болалар боғчасига бориб Улфатой билан сухбатлашди. Улфатой уни кўрганини, аммо кимлигини билмаслигини айтти.
–Демак, эрингизни жўраси Самарқандлик эмас?
–Йўқ, бу қишлоқдан бўса мен танийманку. Ха–а,–бирдан аёл ниманидир эслаб қолди.–Эрим бир сафар таксида у билан қишлоқдан чиқиб кетаётганини кўргандим. Олим тоғани машинасида. Балки у танир?
Нурали аёл билан хайрлашиб чиқаркан, учинчи нафасиям очилгандек бўлди. Ахир, ишга янги далиллар, янги гувохлар қўшиляптику, хурсанд бўлмасинми? Оббо, Ғайрат ака, қотилингизни қидириб ғайратим ошиб кеттию, ўзича ўхшатиш қилиб қўйди йигит.
Ғайрат Холбоевнинг синфдоши “арвак йигит” нинг исмини Элбек деб айтти. Аммо, қаерлик эканини билмас экан.
Нурали шундан сўнг қишлоқдан чиқиб, туман марказига йўл олди. Энди таксист Олим тоғани топиши керак эди. Ўзи, бошидан шу одамни олдига келса хам бўларкан. Нуралинг биринчи берган:
–Олим ака, Ғайрат Холбоев бирга юрадиган Элбекни қидиряпман, сиз танийсизми? –деган саволига ижобий жавоб қилди.
–Лўлими? Йўқ асли лўлимас, Дўрманчалик бўлгани учун лақаби лўли. Танийман ука, менмас хамма танийди. Нашапурушку у бола, бангилар яхши танийди. УЙиниям биламан, Ғайратни бир–икки ўша ерга олиб бориб келганман. Шу болага қўшилма, қўшилма деб кўп айттим. Қулоқ солмади хеч. Мана, қозонга яқин юрсанг қораси юқади дегандек, қовун экани жўнатворди. Бу ёқда иккита бола етим... Қари кампир қаровсиз қолди...
–Улар нимага ажрашишган ака? Иккита бола билан ажарашиш кам учрайдида.
70 viewsDoniyor Ahmadjonov, 19:21
Ouvert / Commentaire
2023-07-09 22:21:08 Адолат тарозиси–27.
Бир харом луқма деб, минг халол луқмани йўқотасан. Грузин халқ мақоли.
*****
Шохида манзилни аниқ берган экан, бунинг устига топиш қулай бўлсин учун мўлжал бергани янаям ишни осонлаштирди. Нурали қийналмай топиб келди–да, иккинчи қаватга чиқиб қўнғироқ тугмасини босди. Ичкаридан канарайка сайрашидек овоз келди. Шундан сўнг кута бошлади. Ичкаридан хабар бўлавермади. Балки ўқишдан келиб дам олишаётгандир. Ёки, енгил кийинишган бўлса қайта кийинаётгандир, деган ўйда жимгина кута бошлади. Орадан икки минутча ўтиб эшик ортида шитирлаш овози келди.
–Ким?–деган қиз бола овози келди.
–Менга Шарифа керак эди, тўғри келдимми?–деди бошини эшик тирқишига яқин келтириб.
–Кимсиз?
–Ички ишлардан, Нурали Валиевман.
Буни эшитиб, бояги овоз берган одам жим қолди. Нурали сездики, бу овоз айнан Шарифага тегишли. Шарифа узоқ куттирмади. Хаяжонини босишга уринаркан, эшикни қия очди.
–Тинчликми ака?
–Жиянингизни олиб кетгани келдим.
–Нимага?
–Уни оила аъзолари қидирувга беришган. Мана қидириб шу ергача келдим.
–Нима қилади уйида. Хўрланган жойига жўнатмайман уни!–Шарифа эшикни каттароқ очаркан икки қўли биқинига тиралиб, жангари тусга кириб олди.
–Қаршилик қилсангиз устингиздан жиноий иш очишга мажбур бўламан. Шундоқ хам сиз жавобгарликка тортилишингиз керак, аммо қизчани соғ–саломат бувисига етказиб борсам бунга кўз юмишим мумкин.
–Қанақа жиноий иш э? Нима деяпсиз ака? Ўзимни жиянимниям айлантиргани олиб келолмайманми?
–Айлантиргани олиб келиш билан болани яширинча сақлаш бошқа масала! Бувисига айтиб олиб келганингизда қанча оворогарчиликлар бўлмасди. У ёқда бувилари юрак ховучлаб ўтирибди.
–Яширинча олиб келганим йўқда!–Шарифа тап тортмай гаплашар, бунга сари Нуралининг хам тажанглиги тута бошлади.
–Сиз унинг онаси эмассиз–а? Ёки, васийлигингиз хақда бирон хужжат борми? Нимага бошқаларни боласини яшаб турган уйидан яширинча бу ерга олиб келасиз? –Нурали овозига расмий тус берди. У гапираётганда Шарифанинг орқасида яна иккита қизларнинг боши кўринди. Афтидан, курсдошлари шекилли.
–Тинчликми Шари?–қизнинг елкасига қўлини қўйиб сўради биттаси.
–Кўрмайсанми Нилу, манови кишим мени ўз жиянимни ўғриси қиляпти.
–Қайтариб айтаман, қизчани хозир олиб кетсам бунга кўз юмаман. Акс холда...
–Нима акс холда? Қаматасизми?
–Шари ўзингни бос. Сенга бошида айттимку бу ишинг яхшимас деб!–дугоналаридан бири уни муросага чақирди.–Бервор жиянингни, қонунга тўғри кемийди бу ишинг.
–Сизга яхши гапириб қўйдим шекилли. Ёғочни бўшини қурт ейди, дейишади. Хозир қонуний чорага ўтайми? Конвой чақираман, қўлингизга кишан тақиб машинада олиб кетишади. Қамалиш ё қамалмаслигингизни эса суд хал қилади. Чақирайми?–Нурали чўнтагидан телефонини ола бошлади.
–Йўқ–йўқ ака!–дугоналари Шарифани орқага судраб олдинга ўзлари ўтиб олишди.–бунга хожат йўқ, хозир қизчани уйғотамиз, сиз билан кетади.
Дугоналаридан бири Шарифани ичкарига бошлаб кириб кетди–да, қилаётган иши нотўғри эканини тушунтира кетти.
Нуралининг ёнида қолган қиз эшикни ёпаркан, узр сўради:
–Ака, узр, эшикни ёпаман. Қизлар хонасида, тўғри тушунас. Биз хозир қизчани олиб чиқамиз!
Орадан ўн минутча ўтиб, йиғидан кўзлари намланган Асалхонни бошлаб чиқишди. Шарифа хам бирга қайтишга чоғланганди дугоналари жавраб–жавраб олиб қолишди.
Нурали йўл–йўлакай қизчани гапга солиб чалғитишга уриниб кўрди. Аммо, Асалхон гапиришни истамас, ойнага қараганча пиққиллаб келарди.
Нурали шундан сўнг уни тинч қўйди. Ўзи эса бошқа ишлари хақида ўй сура кетти. Хали очилмаган жиноятлар турибди, уларни очиш керак, рахбарлардан гап эшитавериб тинкаси қурияпти. Воқеа жойини неча маротаба бориб ўрганди. Далилий ашёлар акс эттирилган расмларга соатлаб тикилади. Нахотки жиноятчилар биронта из қолдирмаган бўлса.
Нурали далилий ашёларни бирма бир кўз ўнгидан ўтказаркан бирдан хушёр тортди.
78 viewsDoniyor Ahmadjonov, 19:21
Ouvert / Commentaire
2023-07-05 22:45:10 Йигитча кун ўтган сари бир нарсага эътибор бера бошлади. Баъзи воқеалар, исмлар хотирасидан кўтарилиб кетибди. Бу боши билан ерга урилгани асорати бўлса керак.
Эртасига мактаб ўқитувчилари, кетидан синфдошлари кўргани кела бошлади. Синфдошларининг хам хаммаларини эслолмади. Юзини таниш кўрардию, исмларини эслолмасди. Лекин танасидаги дард тобора чекинаётнанди. Синфдошлари келганда бемалол ўрнидан турадиган, хожатхонага ўзи бориб келадиган бўлганди. Ёш бўлгани учунми, жарохатлари тез бита бошлади. Уйига кетишига эса хадеганда рухсат бераверишмади. Мия чайқалишини даволаш хам бироз вақт талаб қиларканда.
Нихоят, ўн беш кундан сўнг уйга рухсат беришди. Уйга келдию, касаллигидан асар хам қолмади. Мухит уни соғлом деб хис қилишига туртки бўларди. Бироқ, онаси ва акаси тинимсиз уни тақиб қилар, чўмилишга қочиб кетмасин, футбол ўйнаб қўймасин деб доим назорат қилиб турардилар.
Мақсадали гохи бостирмага кириб спорт анжомларига хомуш қараб қўярди. Унга вақтинча шуғуланишни тақиқлаб қўйишганди. Шундай таъқиқлар билан ёз ўтиб кетди. Мактаб бошаланиш арафасида китобларини олиш учун кутубхонага боришди. Укаси Нурали велосипедда миндириб олиб борди. Мақсадали китобларини олиб чиқиб, ховлидаги чинор остида укасини кутиб турганда ховлига иккита қиз кириб келди. Улар ўзаро гаплашиб, кулишиб келаётгандилар. Улардан биттаси Мақсадалига қарадию, жиддий тортди. Дугонасини туртиб имларкан, нимадир деб шипшиб хам қўйди. Шериги эса Мақсадалини кўрдию, дарров шу томонга бурилди. Йигитча уларни кузатиб тураркан, ўзига яқинлашиб келаётган чехрани қаердадир кўргандек бўлаверди.
“Юлдуз! Бу ахир Юлдузку!–уни эслаганидан хурсанд ўлиб кетти. Хотираси эса тезлаштирилган кинодек, Юлдуз билан алоқадор кадрларни кўз ўнгидан лип–лип ўтказа бошлади. Унгача эса қиз яқин келиб салом берди:
–Мақсад ака тузукмисиз? Поезд уриб кетти деб эшиттим... Яхши бўпқопсизку.
–Ха яхшиман. Ўзинг қалайсан? Китоб олгани келдингми?
–Ха, Нилу билан китоб олгани келяпмиз. Худога шукр яхши бўлиб кетибсиз. Майли бўмасам, бизам дарсликларни олволайлик.
–Ха, кутубхоначи кетаман деяпти, тезроқ киринглар!
Қизлар кириб кетишди. Мақсадали эса улар отидан қараб тураркан, “Ўша куни” нима бўлгани аниқ – тиниқ кўз ўнгидан ўта бошлади.
Ўша куни у битта бола билан уйларига қайтиб кетувди. Сўнгги қўнғироқни ташлаб кетишига қараганда уйида нимадир бўлган. Нега шуни сўрамадим а? Хозир сўрасамчи? Ха, темирни қизиғида босиш керак.
–Юлдуз,–қизлар кетидан чопди. Қиз исмини эшитиб ортига қайрилди. Дугонаси эса нимадир деб кулдию, йўлида давом этти.

5.07.2023
Дониёр Аҳмаджонов
#адолат
329 viewsDoniyor Ahmadjonov, 19:45
Ouvert / Commentaire
2023-07-05 22:45:10 –Нима қиляпсизлар!–Мақсадали улардан қочиш учун олдинга эмаклай бошлади. Қанчалик тез харакат қилмасин, шарпалардан қутилолмас, тепасидан туришар, хамон танасининг у ё бу ерини ушлаб, оғриқ берарди. Орадан анча вақтлар ўтиб иккита шарпа ундан узоқлашди. Йигитнинг танасидаги оғриқ хам улар билан кетгандек бўлди. Учинчиси эса хамон бошида турар, икки кафти билан бошини махкам қисиб олганди. Бунга сари боши қаттиқ оғрир, гўёки ичида кичкина одамлар ташқарига чиқиш учун болға билан бош суягини пачоқлашга киришгандек эдилар.
Мақсадали бошини силтаб унинг кафтларидан қутилишга урина бошлади. Ана, охирги шарпа хам ундан узоқлаша бошлади. Мақсадали ундан кўзини узиб тепасига қаради. Лекин киприклари зил–замбилдек пастга босиб қолганди. Урина– урина охири киприкларини юқори кўтара олди. Хамма томони оппоқ, худди қор ичида ётганга ўхшайди. Аммо бу қор эмас, оқ рангли деворлар эканини пайқагунча бироз муддат ўтди. Қандайдир хона ичида ётганини тушунган пайти қулоқлари хам кимнингдир инграшини эшита бошлади. Бошини буриб қарашга эса мадори етмади.
Оёқ томонида “қирс” этиб эшик очилиб ёпилди.
“Оқ шарпа яна қайттими?” хавотирли ўй урди миясига. Оқ шарпа унинг бошида тўхтамади, боя инграш овози эшитилган томон ўтиб кетти.
–Амаки,–аста шивирлаган аёл кишининг овози эшитилди.–Тузукмисиз?
–Ха–а,–хириллаш эшитилди ўша томондан.
–Нима безовта қиляпти сизни?
–Сув... сув...–ингради бояги одам.
–Лабингизни хўллаб қўяман амаки, хозирча сув мумкин эмас.
Мақсадали яна кўзларини юмди. “Менга нима бўлди? Касалхонадаман шекилли?!” Шу пайт кимдир билагини тутгандек бўлди. Ана кафтини хам пешонасига босяпти. Ким экан, дея кўзларини очди.
–Ўзингизга келдингизми ука?–Шивирлади хамшира.
“ха” деди, аммо товози чиқмади.
–Яхши укам. Хозир врач келади. Сизни кўриб қўяди. Яқинларингиз ташқарида ўтиришибди. Дадангиз бир марта кирди, ухлаб ётувдингиз. Врач рухсат берса яна киради.
–Сув,–деди йигит ютиниб. Овози чиқмаса хам лаблари қимирлади шекилли хамшира унга савол назари билан тикилди.
–Оғрияптими?
–Су–ув...–деди илтижо билан. Бу сафар лаблари орасидан “с” харфи сирғалиб чиқди шекилли, хамшира тезда тушунди.
–Укажон, сизгаям сув мумкинмас хали. Хозир лабларингизни намлаб қўяман.
Мақсадали у намлаган пахта лабига тегиши билан ютоқиб сўрмоқчи бўларди. Тортган суви эса томоғини хўллардию, ичига етиб бормасди. Хамшира икки–уч марта лабларига хўл пахта босгач, пиёлани курсига қўйди. Йигитга шу нам сув хам мадор бўлди. Фикрлари анча тиниқиб, атрофга аланглаб қарай бошлади. Хонада уч киши эканликларини, дераза боши томонда жойлашганини кўрди.
–Оллохим, жонимни олмабди!–деди тирик эканига тўла амин бўлгач.
Орадан ўн дақиқача ўтиб яна ухлаб қолди. Бу сафар тушига онаси кирибди. Райхону жамбиллар солиб тайёрлаган муздек айрон ичишаётган экан. Яна ичаман ая, дея косани узатса, онаси дарров косасини тўлдириб берибди.
–Айрон сендан айлансин болам, ичақол!
Нурали тепасида икки киши аста гаплашаётганда уйғониб кетти.
–Хавотир олманг домла, хавф ортда қолди. Кечки пайт палатага ўтказсак хам бўлади. Жиддий жарохатлари йўқ, шилинган жойлари боғланди, йиртилган жойи тикилди. Фақат, мия чайқалиши хавотирли, буям ўзини эхтиёт қилиб юрса ўтиб кетади. Мутахасислар билан маслахатлашиб бир курс даволатиб юборасиз. Ана, полвон йигит кўзини очди. Мақсадали, тузукмисан ука?
–Мақсад!–дадаси хам боши узра энгашди.–Яхшимисан улим?
–Ха,–зўрға жавоб қилди.
–Қўрқитвордингку болам!
–Қўйинг домла!–шифокор дадасининг билагидан тутди. –Унга хозир тинчлик керак. Энди ташқарига чиқа қолайлик а? Мана, кўрдингиз, ўғлингиз ўзига келди. Худо хохласа кечроқ палатага олиб чиқамиз, ўшанда бемалол ёнига кираверасизлар!
–Хўп, рахмат Саидрахмон! Мақсад, мен ташқарида бўламан улим, хеч нарсани ўйлама. Кўпроқ ухлагин!
–Хў–ўп...
Шифокор уларга далда бўлиши учун гапиргани кейинроқ аниқ бўлди, йигитча яна уч кун жонлантириш бўлимида ётди. Тўртинчи куни тонгда умумий палатага олишди. Шундагина оила–аъзолари киришди, дийдорлашишди. Йигитча уларнинг юзларига қараркан, ўзларини қувноқ тутишга тиришаётганларини, бунинг суний эканини эса изтиробли кўзлари фош қилиб қўяётганини сезди.
311 viewsDoniyor Ahmadjonov, 19:45
Ouvert / Commentaire
2023-07-05 22:45:09 Адолат тарозиси–26
Мухаббат қалбдаги тиш оғриғидир! Гёте.
*****
Аллоҳ таоло бу дунё ҳаётини ва ундаги барча нарсалар, жумладан сизу биз инсонларни ҳам фоний қилиб яратди. Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч нарса боқий эмаслигини Қуръони каримда баён қилди:“(Ер) юзидаги барча мавжудот фонийдир. Улуғлик ва Икром соҳиби бўлмиш Раббингизнинг “юзи” боқий қолур” (Ар–Раҳмон сураси, 26–27–оятлар).
Дарҳақиқат, умримиз давомида қанчалик хайрли ва савобли ишларни қилганимиз ёки гуноҳ ва хатоларга йўл қўйганлигимиз энди, охиратда ўзимизга ҳужжат бўлади. Яхшилик билан ўтказган бўлсак, алҳамду лиллаҳ, аммо гуноҳ ва хатоларни кўп қилган бўлсак, уларни тўғрилаб олиш учун ҳали имконимиз бор. Зеро, инсоннинг умри ниҳоясига етгач камчиликларни тўғрилашнинг имкони қолмайди.
Менда имкон йўқми, ё Аллох? Умрим поёнига еттими энди? Хали хеч бир иш қилмадим, орқамда нима қолади? Мен билан қайси амалим хамрохлик қилади? Назаримда, жаннат учун етарли эмас хайрли ишларим. Танам куйяпти, жаханнамга яқинлашяпманми? Орқа томонимдан азобли иссиқ уфуряпти... Менимча хозир аросатдаман. Озроқ юрсам жаннатга етаман.
Мақсадали турли тахминлар оғушида олдинга интила бошлади. Ғалати манзара, қуёш йўқ лекин қоронғу эмас. Узоқни кўрар даражада ёруғ хам эмас, атроф қандайдир кўкимтир кулранг тусда. Ён атрофи на кўкаргани на қуригани билинмаётган бутасимон дарахтлар билан ўралган. Оёқ остида нимадир қирс–қирс этиб синади. Лекин оёғи тўпиғигача қумсимон моддага ботиб бораради. Юргани сари оёқлари чуқурроқ ботар, қадам ташлаши оғирлашиб кетяпди.
Орқа томонидан эса исссиқ хаво урар, танаси куйиб оғриқ зўрайиб кетаётгани учун хам иложи борича узоқроққа боришга интиларди. Охири бўлмади, бир жойга борганда белигача қумга ботиб юролмай қолди. Олдинга силжимай қолгач, иссиқ бутун танасини куйдира бошлади.
Ёрдам қиладиган топилармикан деб атрофга аланглайди! Қимирлаган жон йўқ, атрофида қовжираган янтоқлар шумшайиб туришибди. Бақирай деса томоғи қақраган, овози чиқмайди. Энди тамом бўлдим деб бошини ерга қўйди. Шу пайт қандайдир тушунарсиз овозлар келгандек бўлди, бир неча кишининг ғўлдираши эшитила бошлади.
Бирдан қулоқларига таниш овоз келгандек бўлди.
–Ака, акажони–и–им! Сизга нима бўлди!? Туринг!! Кўзингизни очинг ако–ов!–Тепасида Назокат йиғлаб турарди.
–Назо... Назо сув... сув бер синглим...
–Лаби қимирлаяпти! Ўзига келди,–синглисининг қувончли хитоби янгради.
Мақсадали синлисига қўлини узатди. Назокат акасининг қўлидан махкам тутиб, ютувчи қумлоқдан тортиб чиқара бошлади. Мақсадали танаси енгиллашганини хис қила бошлади. Назокат уни тўлиқ кўтариб олди шекилли. Аммо, бутун вужуди оғрир, бу оғриқ қаёқдан пайдо бўлганини анламасди. Бир амаллаб оғир қовоғини кўтарди. Ўткир нурдан кўзлари қамашиб кетти.
–Кўзини очди!–нақд боши узра дўриллаган нотаниш овоз гумбирлади.
Мақсадали шундан сўнг яна ўзини бояги ботқоқ қумлоқда кўрди. Назо хам йўқ, овоз хам... Ерда тўрт оёқлаб турар, қўллари тирсакларигача қумга ботиб қолганди. Яна ташналик қийнай бошлади. Хартугул, бояги ортидан уфураётган иссиқ хаво йўқ. Шунисига хам шукр, тин олди ичида.
Бошини баландроқ кўтариб олд томонига тикилди. Рўпарасида – узоқларда, ер куррасининг четида қуёш чиқишидан олдин бўладигандек оқимтур нур кўрина бошлади. Тўрт оёқлаб бўлса хам ўша томонга юришга харакат қилиб кўрди. Бу сафар танаси чуқур ботмаяпти, секинлик билан бўлса хам олдинга силжийверди.
Қанча юрса хамки атрофидаги манзара ўша–ўша. Юмшоқ қумлоқлар, кулранг янтоқлару паст бўйли дарахталар. Манзара бир хил, фақат олд томондан юзига шабода ургандек бўлди. Бу танасига ёқиб юзини ўша томонга тутди. Шабода билан бирга ёқимсиз хид урила бошлади.
Кейин эса бу оқим хам тўхтади. Шабода келган томондан уч–тўртта оқ шарпа кўринди. Ана, улар шу томонга учиб келишяпти. Мақсадали хайрият, мени бу ботқоқдан олиб чиқишса керак энди, деб умид қила бошлади. Йўқ, шарпалар уни ботқоқдан тортиб олиш хақида ўйламасдилар хам. Қайтага, йигитга оғриқ бера бошладилар. Биттаси боши тепасига туриб олганди, миясига санчиқ кирди. Иккинчиси эса ёнбошига ўттию, биқинига нимадир санчгандек бўлди.
253 viewsDoniyor Ahmadjonov, 19:45
Ouvert / Commentaire
2023-07-04 18:43:34 AYRILISH

ERKIN VOHIDOV

JUMANAZAR URALOV


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | JUMANAZAR URALOV
254 viewsJUMANAZAR URALOV, 15:43
Ouvert / Commentaire
2023-07-04 15:06:55 TITRAMOQDA TINMAY ONA YER

BOTIRJON ERGASHEV

JUMANAZAR URALOV


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | JUMANAZAR URALOV
260 viewsJUMANAZAR URALOV, 12:06
Ouvert / Commentaire
2023-07-04 12:58:09 ONANGIZNI ASRANG ONASI BORLAR

MIRZO KARIM

JUMANAZAR URALOV


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | JUMANAZAR URALOV
254 viewsJUMANAZAR URALOV, 09:58
Ouvert / Commentaire